08.01.2022
26009
t.me/IPCUzbekistan
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 1–2-курс талабалари ўқишни 3–4-курсларга нисбатан вақтлироқ тугатади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов 7 январь куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубда маълум қилинди.
Қишки таътилнинг узайтирилиши талабаларнинг ўқув муддатига таъсир кўрсатиши ҳақида берилган саволга Комилжон Каримов шундай жавоб берди:
«Бизда ҳозир кўпгина ОТМларда кредит-модуль тизими жорий этилган. Бу тизим айрим ОТМларда ўтган йилда ҳам жорий этилганди. Бу, асосан, 1-2-курслар учун деярли катта таъсир кўрсатмайди, чунки янги тизимда ўқув йили давомийлиги илгариги тизимда 38-40 ўқув ҳафтаси бўлган бўлса, бугунги кунда 30 ҳафта. Ўқув биринчи семестрда 15 ҳафта, иккинчисида 15 ҳафта давом этади».
Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, 1–2-курс талабалари ўқишни 3–4-курсларга нисбатан вақтлироқ тугатади. Уларнинг ўқиш муддати июнь ойига бормасдан якунига етиши айтилди.
Шунингдек, Комилжон Каримов ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўтказилиши режалаштирилган амалий семинар-тренингларда кимлар ўқитувчилик қилиши тўғрисидаги саволга ҳам жавоб берди.
«Бугунги кунда республика бўйича 39 та хорижий ОТМларнинг филиаллари бор. Булар орасида Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент Халқаро Вестминстер университети, Турин политехника университети, Москва давлат халқаро алоқалар институти кабилар бор. Дунёда машҳур университетлар бизда ўз филиалларини очишган. Ҳозирда улар жуда самарали фаолият кўрсатяпти. Уларда кредит-модуль тизими, академик, бошқарув, молиявий мустақиллик нуқтаи назаридан жуда катта амалий тажриба мавжуд. У ерда ҳам хорижий мутахассислар бор, шунингдек, ўзбекистонлик етакчи мутахассислар бор. Кўпгина хорижий олийгоҳларда ўқиб келган ватандошларимиз у ерларда ишлашяпти. Биз уларни орасидан саралаб олиб, ҳозир ўқитувчилар тайёрлаяпмиз ва улар душанба, 10 январдан режа асосида дастлаб ректорларни, кейинчалик ректор ўринбосарлари, кейин эса декан ва бошқаларни ўқитамиз», — дейди олий таълим вазири ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда хорижда ишлаб келаётган ўзбекистонликлар билан ҳам боғланиб, онлайн тарзда ўқув семинарларга жалб қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
06.01.2022
26302
16.12.2021
28153
16.12.2021
2522
13.12.2021
2665
06.12.2021
2284
04.12.2021
1343
03.12.2021
1102
03.12.2021
568
Видеоянгиликлар