06.01.2022
26298
Toshkent shahar hokimligi
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Мазкур лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:
— шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бирлаштириш йўли билан тизимлаштириш, бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш;
— қурилиш объектининг якуний ҳолатига бўлган талабларни белгилаб берувчи қурилишни нормалашнинг параметрик усулини қўллаш;
— жисмоний ва юридик шахсларга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида хорижий норматив ҳужжатларини белгиланган шартлар асосида қўллашга рухсат бериш;
— қурилиш соҳасида нархларни шакллантиришда асос бўлувчи смета қоидаларини смета нормативлари шаклида тасдиқлаш ва очиқликни таъминлаш;
— қурилиш соҳасидаги ўзини ўзи бошқарувчи нотижорат ташкилотларга аъзо бўлиш тартибини жорий этиш орқали архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини бекор қилиш;
— қурилиш соҳасидаги якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бекор қилиш;
— хусусий сектордаги юридик шахсларга қурилиш-монтаж ишларида қурилиш назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;
— техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасига тизимли равишда жойлаштирилишини таъминлаш;
— сунъий йўлдош ва бошқа учувчисиз учиш аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш ва йўлдошли алоқа космик аппаратларини қўллаш орқали қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш;
— инновацион жараёнларини, янги турдаги материаллар ва маҳсулотларни синовдан ўтказишга мўлжалланган “Trial pool” – синов майдонини ташкил этиш.
Мавзуга оид
08.01.2022
26005
16.12.2021
28148
16.12.2021
2522
13.12.2021
2665
06.12.2021
2284
04.12.2021
1343
03.12.2021
1102
03.12.2021
568
Видеоянгиликлар