26.09.2021
35152
spanishfootballsports.blogspot.com
2020-йилда Корaнавирус пандемияси авж олганлиги боис, 2019-2020-йилги мавсум учун топширилиши керак бўлган «Олтин тўп» ўз эгасига берилмай қолди.
Француз газетаси «L’Equipe»нинг ёзишича, «Олтин Тўп» топшириш маросими 2021-йилнинг 5-декабрида Парижда бўлиб ўтади. Ўша куннинг ўзида ҳар икки мавсум учун «Олтин Тўп» топширилади.2020-йил учун «Олтин Тўп»ни кўп эҳтимол билан, Роберт Левандовский олиши кутилмоқда. Ўтган йили ҳужумчи - Германия чемпиони, Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасида Жаҳон Чемпиони, УЭФА Суперкубоги, Германия кубоги ва Суперкубоги ғолиби бўлган эди. Бундан ташқари, Роберт 15 та ўйинда майдонда ҳарaкат қилиб, 2019-2020 - йилги мавсум Чемпионлар Лигасининг «Энг яхши ҳужумчиси» деб, тан олинди. 34 та дарвозага гол киритиб, Германия Чемпионатининг 2019-2020-йилги мавсумнинг «Энг яхши ўйинчи»си деб ҳам топилган. Агарда, Левандовский 2020 - йил учун «Олтин тўп» эгасига айланса, у бу совринни олган тўртинчи Бавария футболчиси булади. Олдин мюнхен клубидан бу совринга Герд Мюллер, Франс Бэккэнбауэр (икки маротаба), Карл Хайнс Румменигге (икки маротаба) эга чиққанлар.
2021- йилги «Олтин Тўп» га ким эга чиқади?
Лео Месси Америка Кубоги ғолиби бўлгач, мухлислар бир овоздан, совринни аргентинияликка бериш кераклиги ҳақида жар солдилар. Анчадан бери кутилган совринлар; Испания Кубоги ва Америка Кубоги га Месси «Барселона» билан эга чиқди.
Бундан ташқари, у ўтган йилги Испания Чемпионатининг «Энг яхши ҳужумчи»си деб топилди. Бироқ, унинг Франциянинг Лига 1 чемпионатидаги старти мухлисларни хурсанд қилмаётгани, Лион билан ўтган ўйинда унинг ўрнига Ҳакимини майдонга туширгандаги Почеттинонинг қарорига унинг реакцияси, Мессида Париж клубида ҳаммаси силлиқ кетмаётганидан далолатдир.
«Олтин тўп» учун Мессининг асосий рақобатчиси Роналду ҳақида гапирадиган бўлсак, Криштиано Англия Премиер Лигасига қайтган дебют ўйинида дубл қайд этиб, Чемпионлар Лигасида сермаҳсул ўйин намойиш этиб келмоқда.Ўтган мавсумда, Роналду А Cериянинг «снайпер»ига айланиб, 29 та гол киритди, Италия Кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган эди. Терма Жамоа билан эришилган ютуқларга тўхталадиган бўлсак, ҳужумчи миллий терма жамоа сафида киритган голлари сони бўйича «Жаҳон рекордини» ўрнатди. Тўрт ўйинда бешта гол киритиб , «Евро 2020» нинг «Энг яхши ҳужумчиси» деб топилди.
Агар, Криштиано шундай сермаҳсулликни Манчестер Унитед сафида декабр ойигача давом эттирадиган бўлса, шубҳасизки, у ўзининг «Олтин тўп» лари сонини олтитага етказиб олиши мумкин. Роналдунинг «Жаҳон рекорди» «Олтин тўп» га эга чиқиши учун катта устунлик яратиб беради.
ХХI аср Футбол Оламининг икки «юлдуз»идан ташқари «Олтин Тўп» учун асосий номзодлар орасида «Парис Саинт Гермаин» дарвозабони Донарумма ҳам жой олган. Дарвозабон, Италия Терма Жамоаси сафида жами учта гол ўтказиб юбориб, Европа чемпиони, «Евро 2020» финалида, англияликлар билан кечган учрашув охирида сўнги пенальтини қайтарган ҳолда, «Евро 2020» нинг »Энг яхши ўйинчиси» ва Италия А Cериясининг энг яхши дарвозабонига айланди.
Бошқа номзодлар қаторида яна иккита номзод соврин учун даъвогарлар орасидан жой эгаллаган. Булар Канте ва Жоржинё кабилардир. Канте Челси билан 2020-2021 йилги мавсумда асосий «фигура»га айланди. Унинг майдон марказидаги роли Тухелнинг Чемпионлар Лигаси Совринига эга чиқишига анча ёрдам берди. Бундан ташқари, Канте Челси сафида УЕФА суперкубоги ғолибига ҳам айланди. «Бундай самарадорлик албатта, мукофотланиши керак».
Жоржиниёга тўхталадиган бўлсак, у ҳам Челси сафида Чемпионлар Лигаси ва УЕФА суперкубоги совриндори бўлган бўлса, Италия терма жамоаси билан «Евро 2020» ғолиби бўлди.
Жўраев Сардор ЎзЖОКУ талабаси
Мавзуга оид
08.01.2022
26005
06.01.2022
26298
16.12.2021
28148
16.12.2021
2522
13.12.2021
2665
06.12.2021
2284
04.12.2021
1343
03.12.2021
1102
Видеоянгиликлар