+33,83
18.09.2021
16454
www.aa.com.tr
Жазоирнинг собиқ Президенти Абдулазиз Бутефлика 85 ёшида вафот этди. У мамлакани 1999-2019 йилларда бошқарган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Бутефлика 1999 йилда 74 фоиз овоз билан мамлакат Президенти этиб сайланган. Шундан сўнг, у яна уч марта давлат раҳбари лавозимига сайланган. Бир қатор сиёсатшуносларнинг фикрича, 90-йилларда Жазоир фуқаролар уруши домида қолганида айнан у мамлакатни қора ўн йилликдан олиб чиқишга муваффақ бўлган. Хусусан, 2005 йилда Бутефлика даврида мамлакат ичкарисидаги қонли можарога умуман чек қўйилган умумхалқ референдумида Миллий Тинчлик Хартияси қабул қилинган.
Бутефлика ҳокимиятдалигининг сўнгги йилларида соғлиғидаги муаммолар сабаб қийналган ва ногиронлар аравасида ҳаракатланган. Бутефлика 2019 йил февраль ойида бешинчи муддатга ҳам сайланмоқчилигини айтганида, мамлакатда мисли кўрилмаган норозилик бошланган. Презиеднт ниятидан қайтишга мажбур бўлган. Аммо намойишлар шу билан тўхтамаган. Натижада Бутефлика 2019 йил 2 апрелда истеъфога чиққан.
Мавзуга оид
08.01.2022
6878
06.01.2022
7199
16.12.2021
2218
13.12.2021
2378
06.12.2021
2017
04.12.2021
1080
03.12.2021
832
Видеоянгиликлар