Тошкент
  • Сешанба
  • 06
  • Декабр 2022 йил

16.09.2021

26641

Шартномавий муносабатлар: енгиллаштирилди, тақиқлар ва чекловлар камайтирилди

Adliya vazirligi


Фармонга кўра, 2021 йил 1 декабрдан қуйидагилар бекор қилинади:

👉 банкларга етказилган маҳсулот учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;

👉 давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарга нисбатан маҳсулотларни етказиб бериш шартномаларини тузишда тўловни олдиндан белгилашга доир талаб;

👉 қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари
ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талаб. Эндиликда, олдиндан тўлов ва аванс шартнома тарафларининг келишувига мувофиқ белгиланади.

Шунингдек, Фармонга кўра, жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш
ва қайтариб олишга
рухсат берилди.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан бошлаб:

➖ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда
мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган мол-мулк уни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади;

➖ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланади;

➖ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ ва божхона тўловлари бўйича қарздорлик тўланмаганда, солиқ ёки божхона органлари банкка тўловчининг ҳисобварақларидаги қарздорлик суммасига тенг миқдордаги пул маблағларини музлатиб қўйиш ва уларни ўттиз календарь кунидан сўнг ундириш тўғрисидаги фармойишни бу ҳақда тўловчини хабардор қилган ҳолда юборади. Бунда мижоз ушбу фармойишга нисбатан судга шикоят қилишга ҳақли.

➖ коммунал соҳа, энергия билан таъминлаш, алоқа хизмати, йўловчи
ва юкларни ташиш ва бошқа шу каби катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқилган оммавий шартномалар монополияга қарши курашиш органи билан келишилганидан сўнг истеъмолчилар билан тузилади.

👉 Давлат харидлари устидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар ҳамда уларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қўшимча келишувлар бўйича барча ҳужжатлар, ахборотлар, шунингдек ҳисобот мажбурий равишда очиқланиб борилади.

👉 2022/2023 ўқув йилидан олий таълим муассасаларида ўқитиш бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади.

🔰 Фармонга кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун шартномалар намуналари “yurxizmat.uz” махсус ахборот порталига бепул жойлаштириб борилади.
 

Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги