+33,83
13.08.2021
19344
Xabar.uz
2021-йил 1-октябрдан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабил қилинди.
Қарорда кўра, электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электр двигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари (электромобил) учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021-йил 1-октябрдан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чораларини кўради.
Шунингдек, 2021-йил 1-ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилади.
Бунда электромобил эгасига аукцион савдолари орқали ютиб олинган ва оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
08.01.2022
6874
06.01.2022
7196
16.12.2021
2218
13.12.2021
2378
06.12.2021
2017
04.12.2021
1080
03.12.2021
832
Видеоянгиликлар