28.06.2021
43140
t.me/ssvuz
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 28 июндан хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланган эди.
Бугундан ушбу жараённи кенг кўламда ташкил этиш учун Тошкент шаҳрининг аҳоли гавжум нуқталарида қўшимча эмлаш пунктлари ташкил этилди ва уларга оилавий поликлиникаларнинг эмлаш учун махсус ходимлари бириктирилди. Улар фуқароларни тегишли кўрикдан ўтказиб, эмлаш жараёнини амалга оширмоқдалар.
Эмланишни истаган инсонлар ушбу пунктларга фуқаролик паспорти билан келишлари мумкин.
Пойтахтимизда ташкил этилган қўшимча эмлаш пунктлари қуйидагилар:
Миробод туманида (4та):
“Миробод” деҳқон бозори;
“Корзинка” супермаркети (Файзиобод);
“Рисовой” бозори;
“Корзинка” супермаркети (Саракул).
Мирзо Улуғбек туманида (5 та):
"ЭКО" бозор;
“Бўз” бозор;
“Яланғоч” бозори;
“Наврўз” деҳқон бозори;
8-сонли оилавий поликлиника филиали.
Шайхонтоҳур туманида (4 та):
“Эски Жўва” деҳқон бозори;
“Чорсу” буюм бозори;
“Корзинка” супермаркетининг 2 та филиали;
Юнусобод туманида (5 та):
Юнусобод деҳқон бозори;
“Олой” деҳқон бозори;
“Меga Planet” супермаркети;
“Корзинка” супермаркети (Сайрам);
“Корзинка” супермаркети.
Яккасарой туманида (3 та):
“Аския” бозори;
"Nехт" супермаркети;
“Корзинка” супермаркети.
Чилонзор туманида (6 та):
"Корзинка" супермаркети ("Чилонзор" метро бекати);
"Қатортол" бозори;
Чилонзор буюм бозори;
"Ипподром" бозори;
"Корзинка" супермаркети (Алгоритм).
Сергели туманида (3 та):
Сергели машина бозори;
Сергели деҳқон бозори;
"Корзинка" супермаркети.
Яшнобод туманида (6 та):
"Ўрта масжид" маҳалласи;
"Дилбоғ" маҳалласи;
"Олмос" маҳалласи;
"Авиасозлар" бозори;
"ЭКО" бозор;
"Корзинка" супермаркети.
Олмазор туманида (1 та):
“Тансиқбоев” бозори
Учтепа туманида (2 та):
“Сино мед” МЧЖ;
“Фарҳод" деҳқон бозори.
Бектемир туманида (3 та):
"Компас" савдо мажмуаси;
"Қўйлиқ" улгуржи бозори;
"Қўйлиқ" деҳқон бозори.
Янги ҳаёт туманида (5 та):
Марказий кўп тармоқли поликлиника;
ушбу поликлиниканинг Бинокор филиали;
"Чоштепа" МФЙ;
331-сон умумтаълим мактаби;
329-сон умумтаълим мактаби.
Мавзуга оид
08.01.2022
26005
06.01.2022
26297
16.12.2021
28148
16.12.2021
2522
13.12.2021
2665
06.12.2021
2284
04.12.2021
1343
03.12.2021
1102
Видеоянгиликлар