Тошкент
  • Сешанба
  • 06
  • Декабр 2022 йил

15.06.2021

35431

Энди аёллар контейнерлардан ясалган гўзаллик салонларига боришади

uznews.uz


Кўчма гўзаллик салонларида 7 нафаргача аёл иш билан таъминланади. Касаба уюшмалари федерацияси томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни ўқитиш, иш ўрни билан таъминлаш мақсадида қишлоқ ва олис ҳудудларда енгил конструкцияли аёллар гўзаллик салонларини етказиб берилди. Бу ҳақда O‘zbekiston24 телеканалида маълум қилинди.Барча қулайликларга эга 50 дона гўзаллик салони контейнерлари Тошкентдан чекка ҳудудларга юборилди.Қайд этилишича, ушбу контейнерларнинг ҳар бирида 7 нафаргача аёл ишлаши мумкин. 

“Бунақа имкониятларни кутмагандик. Контейнернинг ўзи келади, ичини ўзимиз кредитга тўлдирамиз, деб ўйлагандик. Кўрсак, ҳамма шароити бор экан”, - дейди гўзаллик салонига эга бўлган Ҳуррият Боймуродова.