Тошкент
  • Жума
  • 24
  • Март 2023 йил

12.06.2021

44853

Ховос туманида фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Sputniknews


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ховос туманида яшовчи фуқаро О.А.  ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 3 нафар фуқарони ўзларининг Гулистон давлат университетида ишловчи “Ш.”исмли таниши орқали университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг 6 400 АҚШ долларини қўлга киритганлиги, бундан ташқари фуқаро З.А.га 3,5 млн сўм ва У.М.га 9,1 млн сўм пулни “контракт тўловлари” учун тўлатиб, уларга талабалар сафига қабул қилинганлиги тўғрисида сохта буйруқларни тақдим этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.