12.06.2021
44829
Dawn.com
Покистоннинг Панжоб вилоятида коронавирусга қарши эмлашни рад этганларнинг СИМ-карталари блокланади. Ушбу қарор вилоят соғлиқни сақлаш вазири Ясмин Рашид бошчилигидаги йиғилишда қабул қилинди.
Унинг сўзларига кўра, вилоят ҳукумати коронавируснинг тарқалишини тўхтатиш учун барча ресурслардан фойдаланади ва мамлакат ҳокимият органларига одамларни тезроқ эмлашга ундаш учун бошқа чораларни тақдим этади.
"Ҳукумат вакцина олишни истамаган одамлар эмланганларнинг ҳаётини хавф остида қолдириш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Вакцина олган одамлар ўзларининг одатий турмуш тарзига қайтиши мумкин”, - дея қўшимча қилди Ясмин Рашид.
Мавзуга оид
08.01.2022
26005
06.01.2022
26298
16.12.2021
28148
16.12.2021
2522
13.12.2021
2665
06.12.2021
2284
04.12.2021
1343
03.12.2021
1102
Видеоянгиликлар