Тошкент
  • Сешанба
  • 06
  • Декабр 2022 йил

03.12.2021

460

Сурхондарёда қайнонасини дўппослаган эркак 9 ойга қамалди

uza.uz


Маълум бўлишича, Олтинсой туманида яшовчи Ш.М. ўз яшаш уйида шаръий никоҳ асосида иккинчи бор уйланиб яшаб юрган.

Шу боис унинг расмий никоҳида бўлган турмуш ўртоғи М.А. билан ўрталарида олдиндан келишмовчилик бўлган.

Қайд этилишича, эркак расмий никоҳида бўлган аёли М.А. ва унинг онаси, икки опаси билан тортишиб қолади. Тортишув вақтида қайнонаси Ж.Х.га қўл кўтариб, қасддан тан жароҳати етказади. Эркак қайнонасининг юз, кўз ва бош соҳаларига бир неча маротаба мушт тушириб, қасддан урган.  

Шунингдек, қайниопаларининг ҳам саломатлигининг ёмонлашувига олиб келувчи жароҳатлар етказган.

Суд қарорига кўра, Ш.М. ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилиб, 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.