Қидирув натижалари:

Иқтисодиёт

Ўзбекистон 27,9 млн долларлик пойабзал экспорт қилди

17:50, 09.10.2020 185

...

Ўзбекистон йил бошидан буён хорижга 27 млн 978 минг АҚШ доллари қийматидаги 23 млн 656 минг жуфт пойабзаллар экспорт қилди. Жорий йилда экспорт қилинган пойабзаллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, жорий йилда пойабзалларнинг Тожикистонга экспорти 4,5 баробарга, Афғонистонга экспорти 4,4 баробарга, Қозоғистонга экспорти салкам 2,1 баробарга, Туркманистонга экспорти 1,8 баробарга ва Қирғизистонга экспорти 1,1 баробарга ошган. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда АҚШ, БАА, Қувайт, Латвия ва Молдова ҳам қўшилди. Ўзбекистондан пойабзал экспорт қилинган давлатлар сони 12 тани ташкил қилиб, улар қаторида Россия ва Озарбайжон ҳам бор. Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига жорий йилда республикамизга пойабзал импорти миқдор жиҳатидан салкам 4 млн жуфтга, яъни 74 % га қисқарди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР