Қидирув натижалари:

Дунё

Aнқарада янги мусиқа шаҳарчаси очилади

17:15, 09.10.2020 159

...

29-30 октябр кунлари Туркия пойтахти Aнқарада замонавий консерт залининг очилиши режалаштирилган. Ўша куни профессионал маъмурий ходимлар ҳамда Президент Симфоник Оркестри дунёнинг энг обрўли оркестр ва солистларини қарийб 83 миллион еврони ташкил этган мусиқа шаҳарчасида қабул қилади. 2023 ўринли “Катта зал”, 500 ўринли “Мовий зал” ва 600 ўринли “Тарихий зал”, ресторанлар, музейлар ва очиқ ҳаво зоналаридан иборат мусиқа шаҳарчаси дунё маданият ва санъат ихлосмандларининг доимий учрашув жойига айланиши кутилмоқда. "Зал муҳташам ва ажойиб акустик қулайликка эга. У билан бизнинг оркестр дунёнинг етакчи оркестрлари билан рақобатлашадиган тажрибага эга бўлади", дейди Президент Симфоник Оркестрининг бадиий раҳбари ва биринчи дирижёри Жеми Жан Делиорман. Бино лойиҳаси Фраунҳофер бино физикаси институти билан биргаликда профессор В. Фасолд томонидан ишланган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР