Қидирув натижалари:

Дунё

Жаҳон озиқ-овқат дастури Нобелнинг тинчлик мукофотига сазовор бўлди

14:56, 09.10.2020 236

...

Бу йилги Нобел тинчлик мукофоти Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурига "очлик билан курашишдаги саъй-ҳаракатлари" ва "можаролардан зарар кўрган ҳудудларда тинчлик шароитларини яхшилашга қўшган ҳиссаси" учун топширилди. Жума куни Ослода мукофотни топширган Норвегия Нобел қўмитаси ташкилотни "очликдан уруш ва можаролар қуроли сифатида фойдаланишни олдини олишга қаратилган ишларнинг ҳаракатлантирувчи кучи" деб таърифлади. Жаҳон озиқ-овқат дастури 1961-йилда яратилган бўлиб, бугунги кунда йилига 90 миллиондан зиёд одамни озиқ-овқат билан таъминлайди. Норвегия Нобел қўмитаси халқаро ҳамжиҳатлик ва кўп қиррали ҳамкорлик зарурати ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сезилиб туришини айтди. Унда дунё эътиборини очликдан азият чекаётган ёки уларга дуч келадиган миллионлаб одамларга қаратмоқчи эканлиги айтди. Бу йўналиш бўйича олдинги ғолиблар орасида AҚШнинг собиқ президентлари Барак Обама ва Жимми Картер бор. Шунингдек, Малала Юсуфзай, Кофи Aннан, Нелсон Мандела, Мартин Лютер Кинг мукофотга сазовор бўлган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР