Қидирув натижалари:

Сиёсат

Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

11:58, 09.10.2020 179

...

Президент қарори билан Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди. Ш.Турдиқулова шу вақтга қадар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келаётганди. Шаҳло Турдиқулова 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. У биология фанлари доктори, профессор. “Дўстлик” ордени соҳибаси. Ш. Турдиқулованинг илмий фаолияти давомида 160дан ортиқ илмий ишлари, жумладан 2та ўқув дарслик ва 2 монографияси чоп этилган. Халқаро илмий матбуотда 40дан ортиқ мақолалари эълон қилинган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР