Қидирув натижалари:

Сиёсат

Қатағон қурбонлари хотираси янада абадийлаштирилади

12:45, 09.10.2020 179

...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармойиши эълон қилинди. Фармойишда бу бўйича амалга ошириладиган ишлар қайд этиб ўтилган. Унга кўра, қатағон қурбонларини вилоят, туман ва шаҳарлар кесимида номма­-ном аниқланади, улар ҳақидаги маълумотлар, ҳужжатлар тўпланади ва ўрганилади. Шунингдек, қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг авлодлари ва яқинлари, ўша давр воқеаларини чуқур биладиган кишиларнинг хотиралари ёзиб олинади, оилавий архив ва кутубхоналарда сақланаётган тарихий материаллар, ноёб суратлар тўпланади. Фармойишда қатағон қурбонларининг номларини Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида барпо этиладиган рамзий китоб саҳифаларига киритилиши белгиланган. Шаҳид бўлган юртдошларимиз хотирасини келгуси авлодларга безавол етказиш мақсадида кўп жилдлик “Қатағон қурбонлари” китоби нашрга тайёрланади ва чоп этилади. Шунингдек, қатағон қурбонлари истиқомат қилган маҳаллалар ва умумтаълим мактабларида хотира бурчаклари ташкил этилиши фармойишда белгилаб қўйилган. Фармойишга кўра, “Инсон — азиз, хотира — муқаддас” деган ғоя асосида барча туман, шаҳар ва маҳаллаларда маънавий­-маърифий тарғибот ишлари ташкил этилади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР