Қидирув натижалари:

Дунё

Россия америкаликларни коронавирусга қарши эмлашга тўсқинлик қилишда айбланмоқда

09:17, 09.10.2020 180

...

Россия, Хитой ва Эрон америкаликларни коронавирусга қарши эмлашни олдини олишга уринишда айбланмоқда. Ушбу айблов ҳақида АҚШ Миллий аксилразведка ва хавфсизлик маркази директори Уильям Эванин пайшанба куни Американинг Hearst телевизион компаниясига берган интервьюсида гапирди! "Биз вакцинани сотиб олганимиздан сўнг, улар ишлатишимизга тўсқинлик қилишади. Учта ўйинчи – Хитой, Россия ва Эрон бизни коронавирусга қарши эмлашга тўсқинлик қилмоқчи", дейди Эванин. У фикрини тасдиқловчи далилларни келтирмаган.

Эваниннинг сўзларига кўра, асосий рақиб саналган Россиянинг АҚШга нисбатан ҳаракатлари тактикаси 2016 йилга нисбатан ўзгарди. "Ўзгаришлар шундан иборатки, руслар энди турли бот ва тролл фабрикаларини ишлатмайдилар. Энди улар АҚШ фуқароларининг маълумотларидан фойдаланиб, турли фитналар чиқаришади", дея таъкидлади у. Эваниннинг фикрига кўра, Россиянинг мақсади штатларда "демократияни йўқ қилиш". У Хитойни "дунё лидери – АҚШнинг иқтисодиётида паразитлик қиладиган субъект", дея таърифлади. Эванин АҚШнинг рақиблари Трампга коронавирус юққанидан фойдаланишга уринаётганини таъкидлади ва бу ҳолатни "рақиблар фойдаланиши мумкин бўлган очиқ яра" деб билишини айтди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР