Қидирув натижалари:

Дунё

Озарбайжоннинг Шушидаги черковга зарбалар бериши ҳарбий жиноят сифатида баҳоланди

10:30, 09.10.2020 280

...

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорабоғдаги Шуши шаҳридаги “Казанчецоц” черковига қилинган ҳужумларни цивилизациялашган дунё учун чақириқ деб атади. Бу ҳақда “Ria.ru” сайти хабар берди. Аввалроқ, Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ президентининг маслаҳатчиси Давид Бабаян “Ria.ru” сайтига Шушидаги “Казанчецоц” собори ўққа тутилганини айтган эди. Республика Омбудсмани Артак Бегларян Озарбайжон қуролли кучларининг Қорабоғдаги Шуши шаҳрига такрорий ҳужуми натижасида уч журналист жароҳат олганини билдирди. “Озарбайжоннинг бу даҳшатли жинояти бир вақтнинг ўзида барча цивилизацияли инсоният учун қийинчилик туғдиради”, дейилади ТИВ веб-сайтида жойлаштирилган баёнотда. Ереван диний жойлар ва маданий ёдгорликларига зарба бериш халқаро ҳуқуқда ҳарбий жиноят сифатида белгиланганини таъкидлади. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги черков вайрон қилинганидан сўнг мамлакат қуролли кучлари тарихий, маданий ва диний биноларни нишонга олмаганлигини эълон қилди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР