Қидирув натижалари:

Дунё

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

09:20, 09.10.2020 269

...

Вашингтон Эроннинг 18 та банкларини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда “Ria.ru” сайти АҚШ молия вазирлиги маълумотига тайаниб хабар қилди. Ушбу чекловлар рўйхатига “Amin Investment Bank”, “Eron banki Keshavarzi”, “Bank Maskan”, “Eron Zamin bank”лари тушиб қолди. Молия вазирлиги ушбу ташкилотларни Эрон ҳукуматининг зарарли фаолиятини молиялаштиришда айблади. “Бизнинг санкциялар дастурлари Эрон террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлашни тўхтатмагунча ва ядро дастури тугатилмагунча давом этади”, дейилади АҚШ молия вазирлиги маълумотида. Маълумот учун, 2018 йилда Қўшма Штатлар Эрон билан ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб, Теҳронга ва унинг иқтисодий шерикларига қарши санкцияларни қайта тиклади. Вашингтон Эрон нефти экспортини нолга етказишни эълон қилди ва сотиб олишни тақиқлади. Жорий йилнинг август ойида АҚШ давлат котиби Майк Помпео БМТ Хавфсизлик Кенгаши раисига Эроннинг 2015 йилги “Бирлашган ҳаракат режаси” (ЖCПОА) талабларини бажармаганлиги тўғрисида шикоят юборди. Шундан сўнг, Вашингтон БМТнинг Теҳронга қарши санкцияларини тиклаш тартибини бошлаш истагини эълон қилди. Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг аксарияти Американинг ташаббусига қарши чиқишди. Сентябрь ойи охирида эса АҚШ Эрон Мудофаа вазирлигига чекловлар қўйди. Помпео давлат раҳбари Доналд Трамп фармонга имзо қўйганини, унга кўра Вашингтон Теҳронга бир томонлама чекловлар қўйишини таъкидлади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР