Қидирув натижалари:

Covid-19

ЖССТ COVID-19 касаллигига чалинишнинг суткалик рекордини қайд этди

08:45, 09.10.2020 263

...

Жорий йил 8 октябрда дунёда COVID-19 инфекциясининг аниқланган сони 338 779 тани ташкил этди, бу пандемия бошланганидан бери рекорд кўрсаткич бўлиб, қўшимча маълумотлар ЖССТ веб-сайтида жойлаштирилган. Бу ҳақда “Ria.ru” сайти хабар берди. Хабарга кўра, касалликни энг кўп юқтирганлар Шимолий ва Жанубий Америкада (122 715) ва Европада (96 996) қайд этилган. Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери дунёда коронавирус инфекциясининг 36 миллиондан ортиқ ҳолатлари аниқланди, 1 миллиондан ортиқ одам вафот этган. Жорий йил 8 октябрь кунида Россияда инфекциянинг янги турига оид 11 493 та ҳолат аниқланди, 7 054 киши соғайиб, 191 киши вафот этди. Пандемия бошланганидан бери 85 та минтақада коронавирус инфекциясининг 1 260 112 та ҳолати аниқланди ва 22 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди. Шунингдек, Россияда коронавирусдан тузалганлар бир миллиондан ошди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР