Қидирув натижалари:

Сиёсат

Aдабиётшунос Дилмурод Қуронов: "Истаймизми-йўқми, жамиятда “оқсоч” касбига эҳтиёж бор"

07:13, 09.10.2020 405

...

Адабиётшунос Дилмурод Қуронов Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг "оқсочлар тайёрлайдиган марказ" ҳақидаги таклифига фикр билдирди. Дилмурод Қуронов ҳокимнинг гапини иқтибос қилиб келтираркан, “Оқсоч аёлларга талаб ортиб бормоқда, хотин-қизларни шу касбга ўргатишимиз керак” деганда бу арбобимиз “оқсоч” деб айтаётгани ҳақиқатан ҳам бир касб, бўлганда ҳам анча-мунча аёл уддалай олмайдиган касб", дейди. Дилмурод Қуронов ҳокимнинг таклифи аслида ўринли эканини асослайди. "Оқсоч” ё “чўри” деб атаётган аёл катта бир хўжалик рўзғорини юритиши кераклиги, муайян даражада иқтисодий билимларга эга – оқилалик билан бозор-ўчарни бошқара оладиган, диетологиядан хабардор – хонадон аъзоларининг таъби ва мижозига қараб овқатланишни ташкил қила оладиган, дастурхон тузаш ва меҳмон кузатиш илмини хўб эгаллаган, ўзи хизмат қилаётган хонадон кишиларига хос этикетдан хабардор, ўз қўл остидаги ходимлар (фаррош, ошпаз)ни оқилона бошқара оладиган бўлиши кераклигини ёзади. Адабиётшунос олимга кўра, "ривожланган мамлакатларда биз ҳозир “оқсоч” деб бироз камситиб тушунаётган касб кишилари саналган ва яна кўплаб саналмаган билиму малакага, энг камида ҳалоллик ва садоқат деган инсоний фазилатларга эга бўладиларки, шу боис “оқсочлик”ка бошқа ҳеч бир касбдан кам бўлмаган касб деб қаралади". Олим ижтимоий тармоқларда Эркинжон Турдимовнинг ушбу таклифи нотўғри талқин қилинаётганини таъкидлаган. "Сизу биз истаймизми-йўқми, бизга ёқадими-йўқми, жамиятда “оқсоч” касбига эҳтиёж бор, ҳозирда бу эҳтиёж жуда кучайган ва келажакда янада кучаяди. Зеро, жамиятда моддий табақаланиш тобора кучайиб боряпти, хонадонида “оқсоч” тутишга, бугина эмас, бутун бошли “рўзғор ишчилари” штатини тутишга эҳтиёжи бор одамлар йилдан йилга кўпаймоқда. Бас, бу эҳтиёжни қондириш ҳам, одамларни иш билан таъминлаш ҳам зарур эмасми?", дейди адабиётшунос олим.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР