Қидирув натижалари:

Дунё

Журналист уйида тинтув ўтказилгани учун ўзини ёқиб юборди

09:50, 03.10.2020 199

...

Россиялик журналист Нижний Новгород шаҳридаги Ички ишлар вазирлиги идораси олдида ўзини ёқиб юбориб, вафот этди.

Ирина Славина аввалроқ Фаcебоокда шундай деб ёзган эди: “Менинг ўлимимда Россия Федерациясини айблашингизни сўрайман”. Расмийлар унинг жасади оғир куйган ҳолда топилганлигини тасдиқлашди. Славинанинг айтишича, пайшанба куни полиция унинг квартирасида демократия тарафдори бўлган “Очиқ Россия” гуруҳи билан боғлиқ материалларни қидирган. Компютерлар ва маълумотлар қўлга олинган. У Нижний Новгороддаги ички ишлар вазирлиги жойлашган Горкий кўчасида ўзини ёқиб юборган пайт акс этган видеолар тарқалди. Видеода бир эркак алангани ўчиришга ёрдам бериш учун аёлнинг олдига югураётгани кўриш мумкин. У охир-оқибат оловни ўчириш учун палтосидан фойдаланмоқчи бўлганида, аёл уни бир неча бор орқага қайтаради. Россия Тергов қўмитаси Ирина Славина вафот этганини тасдиқлади, аммо бу журналистнинг уйида тинтув ўтказиш билан боғлиқлигини рад этди. Славина ким эди? Ирина Славина кичик “Коза Пресс” янгиликлар веб-сайтининг бош муҳаррири эди. Нашрнинг шиори – “янгиликлар ва таҳлиллар” ва “цензурага йўл қўймаслик”. Жума куни унинг веб-сайти ишламай қолди, чунки унинг ўлими ҳақидаги хабар тасдиқланди. У Нижний Новгородда пайшанба куни уйи тинтув қилинган эди, журналист “Очиқ Россия” гуруҳи устидан суриштирув олиб борилган етти кишидан бири эди. Ўтган йили у бир мақоласида “ҳокимиятни ҳурматсиз қилгани” учун жаримага тортилган эди. “Бу янгилик мен учун жуда қаттиқ зарба бўлди,” – дейди сургун қилинган “Open Russia” асосчиси Михаил Ходорковскийнинг ёрдамчиси Наталя Грязневич. “Биламан, у доимо тазйиқларга учраган, ҳибсга олинган, жаримага тортилган. У жуда фаол аёл эди”, – деди у ББCнинг Москвадаги мухбири Сара Рейнсфордга. Пайшанба куни Фаcебоокдаги постидаги сўзларига кўра, 12 киши унинг уйига кириб флешкаларни, ўзи ва қизининг ноутбугини ҳамда ўзига ва эрига тегишли телефонларни олиб қўйишган. Нима учун унинг уйида тинтув ўтказилди? Тергов қўмитаси Славинанинг иш бўйича фақат гувоҳ эканлигини таъкидлади – “ва жиноят ишини тергов қилишда на гумон қилинувчи, на айбланувчи”, – деди қўмита вакили Риа Новостига. Ушбу жиноий иш маҳаллий бизнесменга қаратилган бўлиб, у турли хил мухолифат гуруҳларига ўзининг сохта черковини форумларда ва бошқа тадбирларда, шу жумладан, сайлов кузатувчиларини тайёрлашда фойдаланишга берган. Михаил Иосилевич 2016 йилда “Fly Spaghetti Monster cherkovi” деб номланган черковга асос солган ва унинг издошлари “Пастафарианлар” деб номланган. Грязневич хоним ББCга айтишича Ирина Славина 2019 йил апрелда Нижний Новгородда “Озод одамлар” форумида журналист сифатида иштирок этган. Тергов қилинаётган шахс ҳам, Славинанинг ўзи ҳам “Очиқ Россия” нинг бир қисми эмас эди, деди у. Унинг сўзларига кўра, журналист воқеани ёритгани учун 5000 рубл (50 фунт) жаримага тортилган. Грязневич хонимнинг сўзларига кўра, расмийлар у ёритган тадбир “номақбул ташкилот” билан боғлиқ деб қарор қилган. Яқинда Россияда оммавий ахборот воситалари ва интернет қонунлари ҳукумат томонидан танқидчиларнинг овозини ўчириш учун ишлатилиши мумкинлиги хавотири кучга кирди. Ўша пайтда Кремл киберхавфсизликни яхшилаш учун қонунчилик зарурлигини айтган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР