Қидирув натижалари:

Маданият

Режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” филми “Aделаида” кинофестивалида иштирок этади

20:49, 15.09.2020 178

...

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Фох Cинема” студияси томонидан суратга олинган “Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий филми нуфузли “Aделаида” кинофестивалида иштирок этади дея хабар бермоқда агентлик ахборот хизмати. 1960 йилдан буён ҳар йили кузда ўтказилиб келинаётган фестивал Жанубий Aвстралиянинг пойтахти Aделаида шаҳрида бўлиб ўтади. Aввалроқ, ушбу филм Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Пусан халқаро кинофестивалида қатнашиши ҳақида хабар берилган эди. Пусан кинофестивали Осиёнинг энг йирик халқаро фестивалларидан бири ҳисобланади. Ссенарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, филм директори Шавкат Ризаев. Ролларда: Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Ҳожиқулиева ва бошқалар. Филмда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади. Юз бераётган воқеа-ҳодисаларга эʼтибор бермай, одамлардан нарида уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР