Қидирув натижалари:

Сиёсат

Хивада ҳар икки йилда “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилади

17:53, 29.09.2020 156

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лазги” халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра: Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивалини (кейинги ўринларда – Фестивал) ҳамда унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги Фестивални ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказади. Маданият вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда: Фестивал доирасида Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” мажмуаси ҳудудида рақс санъатига оид кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли филмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, албомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда уларнинг савдоси ташкил этилишини; Фестивал дастурини ишлаб чиқиш ва унинг Фестивалдан уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этилиши, Интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини таъминлайди. Фестивал ва унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Фестивал туризм календар режасига киритилиб, унга хорижий сайёҳларни жалб қилиш ҳамда Фестивал қатнашчилари ва меҳмонлар учун меҳмонхоналардан жойларни олдиндан банд қилинади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР