Қидирув натижалари:

Жамият

“Улуғимсан Ватаним” — ММA спортчилари ўзбек халқини мустақиллик байрами билан ноодатий табриклади

17:32, 31.08.2020 158

...

“Мен дунёни нима қилдим, Ўзинг ёруғ жаҳоним, Ўзим хоқон, Ўзим султон, Сен тахти Сулаймоним, Ёлғизим, Ягонам дейми, Топинган кошонам дейми, Ўзинг менинг улуғлардан Улуғимсан, Ватаним!“

Одатда ана шундай Ватан ҳақидаги шеърларни ифодали ўқиш ижод аҳли, шоир-у санъаткорларга хос жиҳат сифатида қаралади. Бугун халқимизни мустақиллик байрами билан табриклаб, шеър ўқиган ММA спортчилари эса ижодкорлардан қолишмади. Мурод Хонтўраев ўзининг инстаграмъдаги саҳифасида ММA спортчиларининг байрам табригини улашди. Унда полвонлар ўзбек халқини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги билан ноодатий тарзда табриклаган. Гап шундаки, ассоциациянинг мустақиллик байрами учун тайёрланган ролигида спортчилар Муҳаммад Юсуфнинг “Улуғимсан Ватаним” шеърини ёддан айтишган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР