Қидирув натижалари:

Сиёсат

2020 йилда қийноққа солиш билан боғлиқ жиноятлари учун 11 нафар ички ишлар ходими судлангани маълум қилинди

19:52, 21.10.2020 738

...

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмаҳматовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 11 нафар ички ишлар ходими қийноққа солиш билан боғлиқ жиноятларда айбланиб судга берилган. У бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг бугун, 21 октябрда бўлиб ўтган саккизинчи ялпи мажлисида маълум қилган. «Ўтган 9 ойда прокуратура органларига ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида 2323та ариза ва хабарлар келиб тушган. Шундан 242таси, яъни 10 фоиздан кўпроғини қийнаш, қўрқитиш ва бошқа тазйиқлар қилингани ҳақидаги мурожаатлар ташкил этган. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида 11 нафар ички ишлар ходими қийноққа солиш билан боғлиқ жиноятларда айбланиб судга берилди. Бош прокуратура бошқа тегишли идоралар билан биргаликда қўшма қарор қабул қилиб, унда шахснинг ҳуқуқини чеклайдиган процессуал мажбурлов чоралари, яъни ушлаб туриш, қамоққа олиш, уй қамоғи, лавозимидан четлаштириш каби чораларни қўллаш ҳолатларини янги электрон ҳисобга олиш тизимига киритиб бориш мажбурийлиги белгилаб қўйилди. Эндиликда шахсга қўлланиладиган ушлаб туриш чораси тизимга киритилмаган тақдирда тергов ҳибсхонаси ва вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қабул қилинишига йўл қўйилмайди», деб айтган Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР