Қидирув натижалари:

Дунё

Қорабоғдаги можаро туфайли Эрон ҳудудига яна снаряд келиб тушди. Бундан Эроннинг ғазаби чиқмоқда

18:24, 20.10.2020 219

...

Тоғли Қорабоғ ҳарбий амалиётлари ҳудудидан Эрон ҳудудига учувчисиз бошқариладиган ҳарбий ўчоқ келиб тушган. Бу ҳақда "IRNA" ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимият маълумотига асосланиб хабар бермоқда. Худаферин тумани губернатори Али Амири Раданинг сўзларига кўра, қурилма бугун, 20 октябрь куни эрталаб Каракуч қишлоғи яқинидаги далага қулаган. Бундан ҳеч қандай моддий зарар етмаган ва ҳеч ким жабрланмади. Айни пайтда ҳарбийлар унинг кимга тегишлилигини аниқлашмоқда. Агентлик томонидан аниқлик киритилишича, можаро бошланганидан бери Худаферин ҳудудига Озарбайжон ва Арманистон томонидан 60 та миномёт снарядлари Эрон ҳудудига келиб тушган. Шу боис Эрон Боку ва Ереванни бир неча бор огоҳлантириб, мутаносиб жавоб беришга тайёрлигини билдирди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР