Қидирув натижалари:

Дунё

Қорабоғ мудофаасида қанча Арманистон ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани маълум қилинди

18:14, 20.10.2020 1583

...

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси мудофааси учун ўтган кун давомида Озарбайжон қуролли кучлар билан тўқнашувларда Арманистон томонида яна 43 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Интерфакс» ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Степанакерт (Тоғли Қорабоғ пойтахти) маълумотларига кўра, 27 сентябрдан бери давом этаётган тўқнашувларда Арманистон томонидан 772 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Маълумки, 27 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли Кучларининг «Қорабоғдаги алоқа линиясидаги аҳоли пунктларини ўққа тутгани» ҳаракатларига жавобан «қарши ҳужум операцияси» бошланганини эълон қилди. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида ҳар икки томонда ҳам тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбийлар талофат кўрмоқда. Қорабоғ ва Арманистонда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик эълон қилинди. Озарбайжонда қисман сафарбарлик эълон қилинди, айрим шаҳарларда эса ҳарбий ҳолат жорий қилинди. Икки томонни ўт очишни тўхтатишга кўндириш борасида қилинган саъй-ҳаракатлар ҳозирча самара бермаяпти.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР