Дунё
Конго Демократик Республикасидаги Бени шаҳридаги қамоқхонадан 900 нафарга яқин маҳбус қочиб кетди. "The New York Times" нашрининг ёзишича, ушбу воқеа қамоқхонага «Ислом давлати» террорчилар гуруҳи таркибига кирувчи тўдалардан бирининг ҳужумидан сўнг юз берган. Террорчилар қамоқхона ва уни ҳимоя қилган ҳарбий лагерга ҳужум уюштирган. Шаҳар мери Модесте Бакванамаханинг сўзларига кўра, улар махсус ускуналар ёрдамида эшикларни бузишга муваффақ бўлган. Воқеа юз берган вақтда қамоқхонада 1000 нафардан ортиқ маҳбус сақланаётган эди. Манбага кўра, ҳозирча бирон бир террористик гуруҳ ушбу воқеани ўз зиммасига олгани йўқ. Бакванамаха эса ҳужум «Ислом давлати» террорчилар гуруҳи томонидан бошқариладиган гуруҳлардан бири томонидан уюштирилганини айтмоқда. 2014 йилда қуролланган шахслар томонидан Конго шарқидаги қамоқхонага уюштирилган ҳужум оқибатида 370 маҳбус қочиб кетган эди.
13588
13:09, 15.10.2020
12811
15:40, 04.10.2020
12000
19:49, 18.01.2021
10052
16:44, 05.12.2020
10019
23:00, 04.10.2020
9514
14:16, 08.12.2020
18:26, 06.03.2021
18:17, 06.03.2021
17:33, 06.03.2021
16:13, 06.03.2021
15:39, 06.03.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020