Жамият
Энди шифокор қабулига кириш учун навбатда туришнинг ҳожати йўқ. Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан интернет тармоғи орқали ягона рўйхатдан ўтиш ва шифокор қабулига ёзилиш имкониятини берувчи «Электрон поликлиника» тизими ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Яъни reg.ssv.uz сайти орқали шифокор қабулига онлайн ёзилиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Ушбу тизим ёрдамида фуқаролар ўзлари учун қулай вақтда, уйдан чиқмаган ҳолда шифокор қабулига ёзилишлари, шифокор ва муассаса ҳақида маълумотлар олишлари, шунингдек, олинган тиббий хизматлар сифатини баҳолашлари мумкин бўлади. Поликлиникалар учун ушбу тизимнинг афзалликлари – маълумотларни автоматлаштирилган рўйхатдан ўтказиш, оилавий поликлиникаларда ягона электрон амбулатория тиббий картасини юритиш имкониятидир. Бугунги кунда «Электрон поликлиника» ахборот тизимига Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кўплаб оилавий поликлиникалар уланган бўлиб, бутун республика ҳудуди бўйлаб поликлиникаларни тизимга улаш ишлари давом эттириб келинмоқда.
13593
13:09, 15.10.2020
12815
15:40, 04.10.2020
12002
19:49, 18.01.2021
10055
16:44, 05.12.2020
10023
23:00, 04.10.2020
9517
14:16, 08.12.2020
18:26, 06.03.2021
18:17, 06.03.2021
17:33, 06.03.2021
16:13, 06.03.2021
15:39, 06.03.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020