Қидирув натижалари:

Жамият

Қашқадарёда 16 миллион сўмлик авиачипта пули истеъмолчиларга қайтарилди

15:45, 20.10.2020 151

...

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани Денов қишлоғида яшовчи фуқаролар Зокиршоҳ Камолов, Сайфиддин Назмиддинов, Абдували Ризоев, Мирзамон Мирзосултонов ва Афзалшоҳ Мирзосултоновлар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига тумандаги авиачиптахона хизматларидан норози бўлиб мурожаат этишган. Мурожаатда қайд этилишича, улар Китоб туманида жойлашган авиакассадан Тошкент-Новосибирск-Хабаровск йўналиши бўйича 2020 йилнинг 11 май куни учиш учун жами 16 миллион сўмга 5 дона авиачипта сотиб олишган. Аммо пандемия туфайли республикамизда карантин эълон қилинганлиги сабабли учишнинг имкони бўлмаганлиги учун авиачипталарни «касса»га қайтариб топширишган бўлишса-да, шу кунга қадар чиптахона маъмурияти томонидан тўлаган пуллари қайтарилмасдан келинмоқда. Мазкур мурожаат Федерациянинг ҳудудий ижро этувчи органи ходимлари томонидан ўрганилганда, чиптахона сотувчилари амалдаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик талабларини бузишганлигини тан олишди. Ўрганиш жараёнида авиачипта сотиб олиш учун тўланган 16 миллион сўм пул истеъмолчиларга ундириб берилди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР