Қидирув натижалари:

Жамият

ДТМ ҳарбий тавсиянома эга абитуриентлар натижаларини Давлат комиссиясига тақдим этганини маълум қилди

12:43, 20.10.2020 1405

...

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва интернет нашрларида ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар ҳуқуқлари ҳамда ҳарбий имтиёзни тасдиқлаш мавзуларини муҳокама қилиш давом этмоқда. Давлат тест маркази мазкур ҳолат бўйича муносабат билдирди. Бу борада ДТМ жамоатчиликка қуйидагиларни маълум қилди: жорий йилда онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси (ҳарбий имтиёз) тўғрисидаги маълумотлар abitur.dtm.uz тизимига абитуриентлар томонидан киритилган; рўйхатга олиш якунлангандан сўнг, уларнинг маълумотлари масъул ваколатли органларга юборилиб, улар томонидан текширилган ва тасдиқланган; бугунги кунда дастлаб имтиёзи тасдиқланмаган абитуриентларнинг маълумотларини масъул ваколатли органлар томонидан қайта текшириш ва тасдиқлаш ишлари якунланган; Давлат тест маркази томонидан ҳарбий тавсияномаси тасдиқланган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари асосида танлов натижалари Давлат комиссиясига тақдим этилган; Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг, бу бўйича қўшимча маълумот берилади ҳамда абитуриентлар шахсий кабинетлари орқали натижаларини билишлари мумкин бўлади. Давлат тест маркази барча турдаги оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик қилиш ва ҳақиқатга асосланган маълумотларнинг эълон қилинишидан манфаатдор эканлигини эслатиб ўтади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР