Қидирув натижалари:

Жамият

АОКА журналист ва блогерларга мурожаат билан чиқди

12:07, 20.10.2020 1434

...

АОКА журналист ва блогерлар томонидан ишончсиз, ёлғон ва текширилмаган ахборотни тарқатиш ҳолатлари юзасидан ОАВ вакиллари ва блогерларга мурожаат қилди. “Юртимизда эълон қилинган очиқлик сиёсатининг самарасида давлат бошқарув идоралари аҳоли ҳамда оммавий ахборот воситаларининг турли масала ва муаммолар бўйича қилган мурожаатларига очиқ ва ошкора муносабат билдирмоқда. Буларнинг барчаси давлат ва фуқаролар ўртасида ҳақиқий мулоқотни шакллантириш ва фуқаролик жамиятини босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, кейинги пайтларда турли оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар томонидан ишончсиз, ёлғон ва текширилмаган ахборотни тарқатиш ҳолатлари ҳам кўпайди”, дейилади мурожаатда. Мурожаатда қайд этилишича, Республика патологоанатомия марказидан олинган, гўёки коронавирус инфекциясининг кўп сонли қурбонлари жасадлари тасвирланган видеоматериал, электр узилиши оқибатида юзлаб киши ҳалок бўлгани, карантин муддатининг яна узайтирилиши тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган ва бошқа шу сингари ёлғон, асоссиз хабарлар шулар жумласидан. Фактларнинг атрофлича ўрганилиши амалда ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатди. Аммо уларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши жамиятда шундоқ ҳам ўсиб бораётган инфодемиянинг янада кенгайишига олиб келади. Жорий йил бошидан буён давлат идоралари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига доир ёлғон хабарлар тарқатилиши билан боғлиқ 290 та ҳолат аниқланган. Ҳақиқатга зид бундай маълумотларнинг энг кўпи Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳиссасига тўғри келмоқда — 51 та ҳолат. Қолаверса, Наманган вилояти ва туманлари ҳокимликлари фаолиятига оид 36 та шундай ҳолат қайд этилган, Ички ишлар вазирлигига алоқадор 26 та, Сурхондарё вилоятига — 26 та, Қашқадарё вилоятига доир 21 та ҳақиқатга зид хабарлар тарқатилган. Таъкидлаш лозимки, бугунги мушкул санитар-эпидемиологик вазиятда бундай фейкларнинг тарқалиши жамият хавфсизлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатади, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етишига, шунингдек, жамоатчилик ўртасида ваҳима уйғотиши, шундоқ ҳам фуқароларга бўлаётган кучли психологик босимнинг ортишига сабаб бўлади. “Айни пайтда Агентликнинг қатор Интернет-ОАВ ва блогерлар билан фейк хабарлар тарқатилишининг олдини олиш, миш-мишларга йўл қўймаслик ва фактларни текширган ҳолда эълон қилиш бўйича фаол ҳамкорлигининг ижобий амалиётини таъкидлаб ўтиш жоиз. Мазкур йўналишдаги ҳамкорликда олиб борилаётган фаолиятга катта эътибор қаратишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз”, дейилади АОКА мурожаатида.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР