Жамият
Мактаб раҳбарияти ўқитувчилардан конспект талаб қилишга ҳақлими? Электрон шаклдаги конспектлар ҳам ҳисобга ўтадими? АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мазкур саволга жавоб берди: "Бугунги кунда ўқитувчилар учун синф журналидан бошқа барча турдаги ҳужжатларни юритиш бекор қилинган. Конспект ҳам шулар жумласидан. Конспектни ёзма тарзда, ҳам электрон тарзда ҳам талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бундай талаб «Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» қарорида белгилаб қўйилган. Қарорга мувофиқ, ўқитувчи фақат синф журналини юритади. Айтиш жоизки, сўнгги 3 йил давомида ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 7 дан 1 тагача камайтирилди. Бу ўқитувчиларимизга ўз вақтини ўқувчилари ва ўзлари устида ишлашлари учун имкон яратди. Агар ҳурматли ўқитувчиларимиздан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш каби ҳолатлари кузатилаётган бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 71 202 0909 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин", дейди Лайло Рустамова.
13588
13:09, 15.10.2020
12810
15:40, 04.10.2020
12000
19:49, 18.01.2021
10052
16:44, 05.12.2020
10018
23:00, 04.10.2020
9514
14:16, 08.12.2020
18:26, 06.03.2021
18:17, 06.03.2021
17:33, 06.03.2021
16:13, 06.03.2021
15:39, 06.03.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020