Қидирув натижалари:

Жамият

Судга ректор чақирилмаган: ТДПУ ректори жарима тўлагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

17:24, 19.10.2020 1025

...

Яқин кунларда интернет сайтлари орқали Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори маъмурий суд тартибида жавобгарликка тортилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Университет ахборот хизмати мазкур хабарларга муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, собиқ кафедра мудири Ш.Раҳимовани ишга тиклаш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг қарори юзасидан университет томонидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилган. Суд жараёнлари ҳали охирига етмаган. Ҳозирда Тошкент давлат педагогика университети томонидан даъвогар Ш.Раҳимовани аввал эгаллаб турган кафедра мудири лавозими ёки университет тизимида унга тенг бошқа лавозим билан ишга тиклаш тўғрисидаги суднинг ижро ҳужжати амалга оширилган. Ушбу ҳолат тўғрисида университет томонидан МИБ Чилонзор тумани бўлимига бир неча бора расмий хат юборилган. Ҳозирги пайтда университет ректорининг 2020 йил 10 августдаги буйруғига асосан мазкур кафедра мудири сифатида илмий даражага эга бўлган И.И. фаолият олиб боради. Айни дамда университетнинг ўзида ушбу лавозимга тенг бўш жойлар мавжуд эмаслиги сабабли, Ш.Раҳимова Тошкент давлат педагогика университетининг Хўжайли хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми директорининг ўринбосари этиб тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан Хўжайли хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми Тошкент давлат педагогика университети тасарруфига берилган ва техникум унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу лавозим ойлик иш ҳақи ва мавқейи жиҳатдан университет кафедра мудири лавозимига тенг ҳисобланади. Шунга қарамасдан, МИБ Чилонзор туман бўлими суд қарори ижросини таъминламаган деб ректорга нисбатан маъмурий жарима қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун маъмурий судга тақдимнома киритган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР