Жамият
Барча мактаблар очилган тақдирда онлайн ўқиш тўхтатиладими? Ёки хоҳлаган ота-она боласини онлайн ўқитишни давом этса бўладими? Ушбу саволга Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова жавоб берди. "Бутун дунёдаги сингари юртимизда ҳам пандемия ҳали барқарорлашгани йўқ. Шу сабабли гибрид шаклдаги таълим ҳали давом этади. Яъни фарзанди саломатлигидан хавотир оладиган, уйдаги карантин ҳолати яхши бўлмаган ота-оналар фарзандларини масофавий шаклда таълим олишни давом эттиришлари мумкин. Бугунги кунда Республикамиздаги 10008 та мактабдан 9 990 таси яъни 99,8 фоизи тўлақонли равишда ишламоқда. Ўқувчилардан 4,5 млн. нафари, яъни 72 фоизи анъанавий, қолган 1,7 млн нафари, яъни 28 фоизи онлайн шаклда таҳсил олмоқда. Ўқувчиларнинг масофавий шаклда таълим олиши бекор қилинган тақдирда ҳам бугун Онлайн мактаб лойиҳаси узатилаётган телеканаллардан қўшимча таълим олиш учун фойдаланиш кўзда тутилган, бу эса ҳудудлардаги кўпчилик мактаблардаги ўқувчиларга сифатлироқ қўшимча таълим олиш учун имконият беради. Албатта, бундай ўзгаришлар бўйича вазирлик томонидан ўз вақтида расмий ахборот берилади", дейди Рустамова.
13588
13:09, 15.10.2020
12810
15:40, 04.10.2020
12000
19:49, 18.01.2021
10052
16:44, 05.12.2020
10018
23:00, 04.10.2020
9514
14:16, 08.12.2020
18:26, 06.03.2021
18:17, 06.03.2021
17:33, 06.03.2021
16:13, 06.03.2021
15:39, 06.03.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020