Қидирув натижалари:

Жамият

Ўзбекистонда сувни тозалашда ўсимликлардан фойдаланиш усули синовдан ўтказилмоқда

14:31, 19.10.2020 958

...

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ ўзининг тўйинтириш иншоотларида оқава сувларни тозалаш жараёнини табиий усулга ўтказиш учун тажрибалар ўтказмоқда деб ёзмоқда ЎзА. Хусусан, оқава сувларни тозалашга ихтисослашган Салар аэрация станцияси тўйинтириш иншоотининг бирламчи тиндириш бетон ҳовузларида оқава сув, яъни аҳолидан келаётган маиший чиқинди сувларини юксак сув ўсимликлари ёрдамида тозалаш усули синовдан ўтказилмоқда. «Эйхорния» ва «Пистия» номли гул навлари жорий йил июль ойида иккита тиндириш ҳовузларига ўтқазилган эди. Дастлаб сув юзасининг 2м.кв майдонига экилган ушбу гуллар қарийб бир ярим ойда диаметри 40 метрли 2 та бетон ҳовузни буткул эгаллаб улгурди. Дастлабки хулосага кўра, бирламчи тиндиргич ҳовузида ушбу гуллар ёрдамида чиқинди сувлари 20 фоизга тозаланган. Яъни ушбу гул кўчатлари сувдаги микроорганизмлар билан озиқланиб, гуркираб ўсган. Бунинг натижасида меҳнат сарфи қисқарган. Шу билан бирга иншоотнинг умумий кўринишига чирой бағишлаган. Келаси йил баҳорда яна 4 та тиндириш ҳовузига ана шундай гулларни экиш режалаштирилмоқда. Жорий йил қиш мавсумида ҳовузлар усти полиэтилен мато билан қопланиб, иссиқхона усулида гулларни сақлаш тажрибадан ўтказилади. Ушбу синовлар ўзини оқласа, барча тўйинтириш иншоотларида мазкур усулни қўллаш йўлга қўйилади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР