Қидирув натижалари:

Жамият

«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020»: ЎзА анъанавий йил танловини эълон қилди

14:12, 19.10.2020 1334

...

ЎзА – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги анъанавий «ЙИЛ ТАНЛОВИ»ни бошлади. Агентлик жорий 2020 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ўртасида анъанавий танловини эълон қилмоқда. Танлов ижтимоий сўров ҳамда журналист ва блогерларнинг эътирофи асосида «Энг намунали ҳудуд», «Энг намунали вазирлик», «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти» каби номинациялар бўйича сараланади. Жорий йилдан бошлаб танловдан «Энг намунали туман» номинацияси ҳам ўрин олди. Шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар ҳам жорий этилади. Мазкур танловга айни пайтда ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда фаолияти кенг ёритилаётган, халқнинг кундалик турмушида кўп бора дуч келадиган, жамоатчилик томонидан эътироф этилаётган тизимлар саралаб олинади. 1. Вазирлик, қўмита, уюшма ва агентликлар 2. Жамоат ташкилотлари 3. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар 4. Барча вилоят ва шаҳар туманлари Танлов 3 босқичда бўлиб ўтади. Жамоатчилик сўровномаси ҳамда журналист ва блогерлар танлови асосида I босқич: – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг барча туманлари ўртасида сараланиб, ҳар бир ҳудуддан сўровномада энг кўп овоз тўплаган 2 та туман кейинги босқичга чиқади. Бунда жамоатчилик сўровномаси асосида тўплаган овозлар ҳамда ҳар бир ҳудуддан танлаб олинган журналист ва блогерларнинг «Энг яхши туман» деб эътироф этган танлови муҳим ўрин эгаллайди. II босқич: – Вазирлик, қўмита, уюшма, агентлик, жамоат ташкилотлари ва банклар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар қатнашади. Шунингдек, биринчи босқичга чиққан туманлар иштирок этади. Ҳар бир йўналиш бўйича агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали энг кўп овоз тўплаган ташкилотлар учинчи босқичга ўтади. III босқич: – Асосий босқич бўлиб биринчи ва иккинчи босқич ғолибларининг энг муносиблари курашади улар журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида аниқланади. Янги йил арафасида энг кучли олтита тизим, яъни битта биринчи ўрин, иккита иккинчи ўрин, учта учинчи ўрин, шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар ғолиблари эълон қилинади. Барча совриндорлар махсус сертификат, ЎзА рамзий статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Айни вақтда ЎзА расмий саҳифасида танловнинг қатнашчиларига овоз бериш жараёни ўтказилмоқда. Маълумот учун: ЎзА мазкур танловни иккинчи бор ўтказмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР