Қидирув натижалари:

Covid-19

Оммавий иммунитет шакллантириш умиди ўзини оқламади. Швеция "Covid-19"га қарши кураш стратегиясини ўзгартирмоқда

13:30, 19.10.2020 1517

...

Швеция ҳукумати касалланиш даражаси ошгани боис "Covid-19"га қарши кураш стратегиясини ўзгартирмоқда. Маълумки, пандемиянинг биринчи тўлқини пайти бошқа Европа давлатларидан фарқли ўлароқ, Швеция кенг чекловлар жорий этмади. Энди эса маҳаллий карантин чораларини қўллашга мажбур бўлмоқда. Бугундан кучга кирадиган янги қоидалар кўра, фуқаролардан жамоат жойлари камроқ бориш ва жамоат транспортидан фойдаланишда чекловлар қўйилмоқда. Ушбу қоидалар талаб эмас, балки тавсиялар эканлиги айтилиб, ҳукумат уларга амалга қилмаганларни жаримага тортишни кўзда тутмаяпти. Изоҳланишича, эпидемиологлар пандемия давомида Швециядаги вазиятни диққат билан кузатиб боришди. Сентябрь ойига келиб, мамлакатда янги ҳолатлар сони ўса бошлади. Бу эса ҳукуматнинг оммавий иммунитетни шакллантиришга бўлган умидлари амалга ошмаганлигини кўрсатмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, Швецияда 103 мингдан ортиқ одам коронавирус инфекцияси билан зарарланган. Олти мингга яқин бемор инфекция асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР