Қидирув натижалари:

Жамият

Сурхондарёда «Некция-3» каналга тушиб ёниб кетиши кетиши натижасида ёнғин келиб чиқди. 4 киши ҳалок бўлди

10:50, 19.10.2020 704

...

Ангорда автомашинанинг каналга тушиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқди. Қурбонлар бор. 2020 йил 18 октябрь куни соат 23:00да Ангор тумани «Қорабоғ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1433 километрида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Некция-3 русумли транспорт воситасини «Самарқанд-Термиз» йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўналишдан чиқиб кетиб, йўл бўйлаб оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган ва автомобилда ёнғин келиб чиққан. Натижада транспорт воситаси ҳайдовчиси И.И, унинг 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ф.А ҳамда вояга етмаган фарзандлари 2016 йилда туғилган С.Ў ва 2017 йилда туғилган С.И лар оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 19 октябрь куни Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР