Қидирув натижалари:

Дунё

Дунё бўйлаб сайёҳлик даражаси 65 фоизга камайиб кетди

21:04, 18.10.2020 779

...

2020 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйлаб саёҳатлар сони 65 фоизга, ундан тушадиган даромад эса 460 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри маълум қилди. «Жорий йилнинг январидан июнига қадар халқаро ташрифлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 65 фоизга камайди. Саёҳатчилар 440 миллионга камроқ саёҳат қилишди, натижада 460 миллиард доллар зарар кўрилди - бу 2009 йилги жаҳон молиявий инқирози даврида қайд этилган кўрсаткичдан беш баравар кўпдир», - дейилади ташкилот хабарида. Таъкидланишича, ушбу жараёнда Осиё-Тинч океани минтақаси энг кўп зарар кўрган ҳудудга айланган. Бу ерда олти ой ичида сайёҳлар сони 72 фоизга камайиб кетган. Иккинчи ўринда Европа (-66%), ундан кейин Африка ва Яқин Шарқ (иккаласи -57%), шунингдек, Шимолий ва Жанубий Америка (-55%) катта йўқотишларга дуч келган. Субминтақалар орасида эса энг катта пасайиш Шимолий-Шарқий Осиё (-83%) ва Ўрта эр денгизи (-72%)да кузатилган. Ташкилотнинг қўшимча қилишича, сентябрь ойи бошига келиб, 53% мамлакатлар саёҳат бўйича чекловларини бекор қилган. “Ҳозирча пандемиянинг туризм соҳасига кўрсатган таъсири билан боғлиқ вазият «ўртача» сценарий бўйича ўтди - пессимистик эмас, аммо оптимистик деб ҳам бўлмайди. Келгуси йилдан мамлакатларнинг саёҳат чекловларини аста-секин олиб ташлашлари ҳамда чегараларни очишни бошлашлари кутилмоқда. Бунга вакцинанинг пайдо бўлиши ёки CОVID-19дан арзон даволаниш ҳолати таъсир қилади”, - дейилади хабарда. Маълум қилинишича, ташкилот 2019 йилдаги сайёҳлик оқимига 2,5-4 йилдан олдин қайтилмаслигини тахмин қилмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР