Қидирув натижалари:

Дунё

Венерада ҳаётнинг янги белгиси топилди

20:03, 18.10.2020 834

...

Олимлар Венерада энг оддий аминокислота глицинини топдилар. Бу сайёрада ҳаёт мавжудлигини кўрсатиши мумкин, дейилади арХив порталида. Элемент Атаcама Ларге Антенна Аррай томонидан аниқланди. Радиотелескоп Венеранинг ўрта кенгликларида 261,87 гигагерцли частотада глициннинг ютилиш чизиғини қайд этди. Маълум қилинишича, сигнал экватор ёнидан топилган, қутбларда эса кузатилмаган. Ушбу кашфиёт, олимларнинг фикрига кўра, Венера атмосферасида дастлабки ҳаёт шакллари мавжудлигини кўрсатади. Сентябрь ойида Буюк Британия ва АҚШ олимлари Венера атмосферасида фосфинни топдилар. Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, ушбу модда баъзи тирик организмларнинг ҳаётий фаолияти натижасида ҳосил бўлиши мумкин.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР