Қидирув натижалари:

Жамият

Aбитуриент максимал 189 балл тўплаб, контракт асосида талабаликка тавсия этилишига имтиёзлар сабаб эканлиги айтилди

16:53, 25.09.2020 208

...

189 балл билан тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар юзасидан Давлат тест маркази изоҳ берди. Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-октабрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ: Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар. Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) жамоа турлари ғолиблари ўз командалари таркибидан — академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчиларидан олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни белгилайдилар. Мазкур имтиёзга эга абитуриентлар умумий қабул параметрлари асосида талабаликка қабул қилинади, уларга қўшимча қабул параметрлари ажратилмайди. Жорий йил якуний танлов рўйхатида айрим бакалавриат таълим йўналишларида максимал 189 баллни тўплаган ҳолда, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар мавжуд. Мазкур таълим йўналишларига юқорида қайд этилган имтиёзга эга абитуриентлар ҳам рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу тоифадаги абитуриентлар сони ажратилган давлат грантлари сонига тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолатлар ҳам учрайди. Шунинг учун айрим бакалавриат таълим йўналишларида 189 балл тўплаган абитуриентлар ҳам тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР