Қидирув натижалари:

Дунё

Холестерин миқдорини препаратларсиз ҳам тушириш мумкин

00:50, 18.10.2020 68

...

Қондаги холестерин миқдорини дори воситаларини қабул қилмасдан ҳам камайтириш мумкин. Бу ҳақда туркиялик шифокор Эндер Сарач маҳаллий нашрлардан бирига берган интервьюсида айтиб ўтди. Мутахассиснинг таъкидлашича, пандемия пайтида одамлар камроқ ҳаракат қилди, нотўғри овқатланди. Бу эса, табиийки, қонда холестерин кўрсаткичининг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлди. «Биринчи навбатда, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш, шунингдек, жисмоний фаолликнинг кунлик даражасини ошириш керак. Авакадо, узум уруғи, чой, ёнғоқ ва балиқ каби овқатлар қондаги холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради», дейди шифокор. Бундан ташқари, Сарач рационга соя, донли ва цитрус маҳсулотларни қўшишни тавсия қилмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР