Қидирув натижалари:

Дунё

Австралиядаги қадимий қамоқхона кинотеатрга айлантирилди

00:42, 18.10.2020 104

...

Австралиядаги тарихий "HM Pentridge" қамоқхонаси кинотеатрга айлантирилди. "Lonely Planet"нинг хабар беришича, Мелбурнда жойлашган ушбу ғайриоддий кинотеатр декабрь ойида очилади. 1851 йилда очилган қамоқхона 1997 йилда ёпилган эди. Унинг айрим бинолари Виктория мероси рўйхатига киритилган ва ҳимоя остида, бир қисми эса кинотеатрга айлантирилган. Янги кинотеатр 1100 ташриф буюрувчига мўлжалланган. Ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ташриф буюрувчилар шахмат доскаси тартибида жойлаштирилади ва сеанслар давомийлиги қисқартирилади. Томошабинлар чипталарни телефон орқали буюртма қилиши ёки онлайн сотиб олиши мумкин.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР