Қидирув натижалари:

Дунё

Москвадаги йўллар ва пиёдалар йўлаклари шампунь билан ювиб чиқилди

00:39, 18.10.2020 176

...

Москвадаги йўллар ва пиёдалар йўлаклари шампунь билан ювиб чиқилди. Москва коммунал хизматлар томонидан маълум қилинишича, ушбу тадбирлар қишга тайёргарлик доирасида амалга оширилган. «Анъанага кўра, баҳор ва кузда йўлларни ювиш махсус шампунь билан амалга оширилади. Бу оддий сув билан ювиб бўлмайдиган мазут, ёғ излари ва бошқа моддаларни йўқ қилишга ёрдам беради", дейди Москва мерининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўринбосари Пётр Бирюков. Бирюковнинг айтишича, тадбир доирасида барча асфальт ва плита қопламали йўллар, автотураргоҳлар, пиёдалар йўлаклари ювилган. Коммунал хўжалик комплекси раҳбарининг айтишича, ишлатилган махсус ювиш воситаси тўлиқ хавфсизлигини, у эрозияга сабаб бўлмаслигини, кислота ва ишқорларни ўз ичига олмайди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР