Қидирув натижалари:

Дунё

Арманистон ва Озарбайжон тинчлик сулҳига келишди

00:16, 18.10.2020 61

...

Ереван ва Боку 18 октябрь куни маҳаллий вақт билан ярим тунда кучга кирадиган тинчлик сулҳига келишиб олган. Бу ҳақда дастлаб Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди. Кейинроқ Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади. Томонлар 10 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган музокаралар давомида эришилган келишувлардан сўнг, шунингдек, 1 ва 5 октябрь кунлари Қорабоғ бўйича ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраисларининг учрашувларидан сўнг ушбу келишувга эришган. 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси Арманистон, Россия ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Москвада Владимир Путин ташаббуси билан маслаҳатлашувлар ўтказган эди. Учрашув якунлари бўйича Томонлар Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди. Аммо эртаси кунидан яна ўққа тутишлар давом эттирилди. Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар 27 сентябрь куни эрталаб авж олди. Бунда Боку ва Ереван ўзаро бир-бирини айблашда давом этиб келмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР