Жамият
Навоий вилояти ИИБ теримчиларни қурол билан қўрқитиб пахта тердирилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Таъкидланишича, бу хабарлар ёлғон. "Интернет тармоқларида шов-шув кўтаришни мақсад қилган айрим фуқароларнинг ёлғон ахборот тарқатиши минг афсуски, сўнги кунларда кўпайиб бормоқда. Жорий йилнинг 17 октябрида «Навоий канал» телеграм канали орқали Қизилтепа туманидаги пахта дала майдонида сифатсиз хира туширилган фотосурат пайдо бўлди. Ундаги изоҳларга кўра фермер хўжалиги раҳбари фуқароларни қўрқитиб, пахта теришга мажбурламоқда, - дея қуролга ўхшаш предметни ушлаб турган шахс акс этган. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ходимлари томонидан зудлик билан махсус тезкор-профилактик тадбирлар ташкил этилди. Унда аниқланишича, 2020 йилнинг 10 октябрь куни соат тахминан 14:40лар атрофида 36-сонли мактаб-интернатининг ишчи ходимлари Қизилтепа туман «Маликобод» МФЙда жойлашган, «Дурбек-2002» фермер хўжалигида пахта йиғим-теримига чиқишган вақтида, ушбу фермер хўжалиги ишчиси Й.Г теримчиларга олдин терилган пахталарнинг ичидан чиқинди чиққанлигини, шу сабабли пахтани тоза теришини айтиб, ушбу ўқитувчилар билан тортишган вақтида 36-сонли мактаб-интернатининг ўқитувчиси Р.Қ «Дурбек 2002» фермер хўжалиги ишчиси Й.Г қўлида турган темир тарозиси билан биргаликда суратга олиб, ушбу ҳолатни «мактаб-интернат тарбиячиларини фермер қурол ўқталиб мажбурлаб пахта тердирмоқда» дея ижтимоий тармоқнинг «Телеграмм» месенджери орқали «Навоий каналига» чиқарганлиги ҳолати аниқланиб, мазкур ҳолат туман ИИБнинг Ш-2 китобига қайд этилди. Аслида фермернинг ишчиси қўлида тарози борлиги кейин ойдинлашди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолатга тааллуқли яна бир маълумотни келтириб ўтмоқчимиз. 10 октябрь куни ҳафтанинг шанба куни бўлган, пахта теримига борган тарбиячилар ўз хоҳишларига биноан чиққанликларини алоҳида айтиб ўтишди", дейилади хабарда.
13593
13:09, 15.10.2020
12815
15:40, 04.10.2020
12002
19:49, 18.01.2021
10055
16:44, 05.12.2020
10023
23:00, 04.10.2020
9517
14:16, 08.12.2020
18:26, 06.03.2021
18:17, 06.03.2021
17:33, 06.03.2021
16:13, 06.03.2021
15:39, 06.03.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020