Қидирув натижалари:

Дунё

Трамп Байденнинг оиласини қамоққа олишга чақирди

16:44, 17.10.2020 63

...

АҚШ президенти Доналд Трамп Демократлар партиясидан президентликка номзод Жозеф Байден ва унинг оиласини коррупция учун қамоққа олишга чақирди. «Байденнинг оиласи коррупциялашган. Бу коррупциялашган оила. Байденларни қамоққа олиш керак», деган Трамп Жоржия штатида ўтказилган сайловолди митингда. Митингга келганлар бу даъватга «Уларни қамоққа олинг!» дея жавоб қайтган. Трамп, шунингдек, АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтонни ҳам қамоққа олиш керак деган. Ўз нутқи охирида Трамп Байденнинг бутун оиласини «жиноий гуруҳ» деб билишини айтган. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, АҚШда президент сайлови 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР