Қидирув натижалари:

Дунё

Францияда дарсида Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг карикатураларини намойиш этган ўқитувчи ўлдирилди. Макрон воқеа жойига етиб келди – ОАВ

01:40, 17.10.2020 618

...

Франциянинг Вал-дʼУаз департаменти (вилояти)да мудҳиш қотиллик содир этилди. Маҳаллий "BFMTV" телеканали хабари кўра, бу ердаги мактаблардан бирида номаълум киши бир одамнинг бошини танасидан жудо қилган. "Parisien" нашрининг ёзишича, ўлдирилган эркак ўқитувчи бўлган ва яқинда шогирдларига сўз эркинлиги дарсларини берган ва Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг карикатураларини намойиш этган. Жиноятчи ўқувчилардан бирининг ота-онаси эканлиги тахмин қилинмоқда. "BFMTV" ўз манбаларига асосланиб, ўқитувчини Москвада туғилган 18 ёшли чеченистонлик ўсмир ўлдирганини хабар бермоқда. Аммо ҳозирча бирон бир версия расман тасдиқланмаган. Жиноятчи эса полиция томонидан отиб ташланган. Ушбу қотилликни тергов қилишга Франция прокуратурасининг терроризмга қарши бўлими ҳам сафарбар этилган. Дастлаб, воқеа жойига департамент раҳбари Жан-Франсуа Рикар, кейинроқ Бош вазир Жан Кастете ҳамда ички ишлар вазири Жералд Дарманен Марокашга ташрифини бекор қилиб етиб келган. Сўнгги маълумотларга кўра, Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам келган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР